Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Шунингдек, вилоятда электротехника, заргарлик, қурилиш материаллари, кончилик, йўл қурилиши, меҳмонхона соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш, инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.
Бухоро туманида қурилиши бошланган нефть-кимё кластери ишга туширилса:
– импорт бўлаётган бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади;
– вилоят саноатига 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат ва 600 та юқори даромадли иш ўрни яратилади;
– экспорт 130 миллион долларга ошиб, йилига 300 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади.
ЎзА