Бугун, 28 май куни пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Соҳибқирон кубоги” VI халқаро турнири бошланмоқда.
Жорий йилнинг 5 июнига қадар давом этадиган мусобақалар швейцарча тизимда ташкил этилади. Мусобақа 9 турдан иборат бўлиб, унда иштирокчилар иккита гуруҳда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Халқаро турнир низомига мувофиқ, асосий гуруҳда 1800 ва ундан юқори рейтинг очкосига эга шахматчилар иштирок этса, иккинчи гуруҳда 1799 ва ундан паст рейтингга эга шахматчилар ўз омади ва тафаккурини чиғириқдан ўтказади. Айтиш лозим, “Соҳибқирон кубоги” VI халқаро шахмат турнирининг умумий мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Мусобақаларда юртимиз шахматчилари қатори бир қатор давлатлардан маҳоратли “ақл гимнастикаси” соҳиблари қатнашиш учун талабномаларни тақдим этган.
Т.Рўзиев,
ЎзА