Радиация ва ядро хавфсизлиги департементи, Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази ташкил этилади

408

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ташкилий тузилмаси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат бюджети маблатлари ҳисобидан молиялаштириладиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти, Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази ташкил этилади.

Ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари тасдиқланди.

Шунингдек, мазкур қарорга кўра Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам ташкил этилади.

ЎзА