Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг Марказий Осиё саралаш турнири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи йўлланмасига эга чиқди. Ушбу йўлланма учун ўтган учрашувда ҳамюртларимиз мезбон терма жамоа устидан 3-2 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа қизлар ўртасидаги мусобақа якунида Эрон терма жамоаси биринчи, Ўзбекистон термаси иккинчи, Қозоғистон эса учинчи ўринларни банд этди.
Ўғил болалар орасида Эрон шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди, мезбонлар эса иккинчи бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси учинчи поғонани эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 30 июндан 6 июлга қадар Хитойнинг Чунцин шаҳрида бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА