Америка Қўшма Штатлари “Sentinel” номли қитъалар аро баллистик ракетаси парвозига тайёргарлик кўряпти. Синов аввал белгиланган жадвал бўйича ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги ҳузуридаги ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси раҳбари Жилл Хруби баёнот берди.
– Жанговар каллак бўйича амалдаги жадвалга риоя қилинади, – деди у сенатда тегишли масала юзасидан ўтказилган мажлисда. Бундай синовда жанговар қисмнинг макети ишлатилади.
Хруби машқнинг аҳамиятини таъкидларкан, қитъалар аро баллистик ракета яратиш дастури иштирокчиларидан ортда қолмаслик муҳимлигини қайд этди. Синов муддатига аниқлик киритилмаган.
Май ойида АҚШ Қуролли кучлари қўмондонликлари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Чарльз Браун “Sentinel” дастурини амалга ошириш муддати жадвалда кўрсатилганидан анча орқада қолганидан хавотир билдирганди.
Аввалроқ мудофаа вазирининг харид ва техник материаллар таъминоти бўйича ўринбосари Уильям Лаплант мазкур дастурдан бутунлай воз кечилиши мумкинлигини ҳам айтган.