Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг май ойи учун эълон қилган янгиланган рейтингда ўзбекистонлик 8 нафар боксчининг номи қайд этилди.

Токио олимпиадаси ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов энг оғир вазн тоифасида 12-ўриндан жой олган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев (76,2) ўтган ойдаги кўрсаткичидан бир поғона юқорилаб 13-ўринни банд этди.

Шунингдек, WBC рейтингида маҳоратли боксчиларимздан Шаҳрам Ғиёсов (66,6) 11-ўрин, Ҳасанбой Дўсматов (47,6) 6-ўрин, Муроджон Аҳмадалиев (55,3) 4-ўрин, Олимжон Назаров (50,82) 32-ўринда номлари келтириб ўтилган.

Бундан ташқари, катта рингда ўз истеъдодини кўрсатиб келаётган Жаҳонгир Расулов ва Миразизбек Мирзахалилов ҳам кўриниш беришган.

Т. Рўзиев, ЎзА