Туркияда ҳукуматни бошқараётган Адолат ва тараққиёт партияси (AK Parti) ўтган сайловда мағлубиятга учрагач, ўз тарихидаги энг йирик кадрлар алмашинувини амалга оширади, деб хабар  тарқатди “Ekonomim” газетаси манбаларга таяниб.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳукумат маҳаллий бошқарувга бўлиб ўтган сайловда эришилган натижадан ўзига сабоқ чиқаради, деб баёнот берганди. Ушбу сайловда мухолифатдаги Туркия Халқ-демократик партияси сўнгги 20 йилда илк бор Адолат ва тараққиёт партиясидан кўп овоз олди. Мухолифатда бўлган Анқара, Истанбул ва Измир шаҳарлари мэрлари ўз лавозимларини сақлаб қолди. Экспертларнинг айтишича, ҳукмрон партиянинг мағлубиятига сабаб мамлакатда юзага келган оғир иқтисодий аҳвол туртки бўлган.

“23 йил давомида ҳукумат тепасида турган “AK Parti” тўртта маҳаллий сайловларда, учта президент сайловида ва учта референдумда ғалабага эришган. Энди эса у ўз тарихидаги энг йирик кадрлар ўзгаришини амалга оширади, чунки 31 мартда партия жиддий мағлубиятга учради” -деб ёзган мазкур нашр.

“AK Parti аъзоларининг таъкидлашича, сайловчилар ўз овозлари билан нафақат кадрлар бўйича, балки партия сиёсати ва ҳукуматдаги кадрларни тайинлашда ҳам ўзгаришлар вақти келганига ишора берди. Вилоятлар ва округларда кадрлар ўзгариши амалга оширилгандан кейин, Вазирлар Маҳкамасига навбат келиши ҳақида  гап-сўзлар тарқалган. Партия бошқарувидаги ҳақиқий ўзгаришлар кузда белгиланган навбатдаги қурултойдан кейин амалга оширилиши ҳақида ҳам айтилмоқда”, – дея қўшимча қилган нашр.