Айни кунларда олий таълим муассасаларида адабий-маърифий ҳафталиги доирасида “Миллий қадриятлар сайли” ташкил этилмоқда.

Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш марказида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали томонидан ушбу ҳафталик доирасида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда филиал талаба-ёшлари ҳамда Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари иштирокида кўнгилочар концерт дастури уюштирилди. Концерт давомида қадриятларимизни ўзида тараннум этувчи куй-қўшиқ ва қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирда талабалар иштирокида ота-боболаримиз ўйнаб келган қадимий миллий ўйинлар, миллий буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Миллий урф-одатларимизни ва қадриятларимизни ўзида акс эттирган ушбу тадбир давомида миллий либосларда сайил ўтказилди. Фаол иштирокчилар тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири