Қозоғистоннинг Актау шаҳрида самбо бўйича кадетлар, ўсмирлар, ёшлар ва спорт усталари ўртасида Осиё-Океания чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Чемпионатда Жасур Бектурдиев, Шаҳзода Исоқбоева ва Зафаржон Тоштемиров каби самбочиларимиз ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар ўтказилган жангларда Аъзам Маҳмудов, Зоҳид Шомуродов, Феруза Бобоқулова, Абдуллоҳ Раҳмонов, Асал Шавкатова, Умида Саъдуллаева, Назлимахон Неитбаева ва Ерсултан Толиббоев зафар қучиб, мусобақа кумуш медалига эга чиқди. Шунингдек, Шаҳзода Дўсчанова, Лайсан Сагадиева, Сайёд Ҳусенов, Айнура Усербаева, Руслана Темирова, Яҳё Ҳайдаров ҳамда Улуғбек Муҳаммадиев терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини келтирди.
Шу тариқа, мусобақанинг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза медалига эга чиқди. Ҳозирда самбочиларимиз ўтган уч кун мобайнида 13 олтин, 18 кумуш, 19 бронза жами 50 та медаль жамғарди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА