Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги – WAM саҳифасида Дубай интеграциялашган иқтисодий зоналар бошқармаси (DIZ) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзолангани ёритилди.

Мақолада Тошкентга расмий ташриф доирасида вазир Лазиз Қудратов бошқарма бош директори Доктор Муҳаммад Аз-Заруний ва делегация аъзоларини қабул қилгани, мулоқот чоғида савдо айланмаси миқдорини, ҳар икки мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатини оширишга ёрдам берадиган битимнинг аҳамияти урғуланган.

Меморандум доирасида рақамли технология ва барқарорлик соҳаларига ихтисослашган етакчи компанияларнинг рақамли савдони ривожлантиришдаги ролини қўллаб-қувватлашга келишиб олингани, корхоналаримиз учун қўшма рақамли платформа ишлаб чиқиш,  конструктив ҳамкорлик ва самарали шерикликни кенгайтириш режаси кўриб чиқилганига эътибор қаратилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА