Вьетнамнинг Дананг шаҳрида Осиё таэквондо иттифоқининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси номидан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, ассамблеяда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Сўнг келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва муҳокама қилинди. Шунингдек, 2024 йилда Осиё қитъасида ташкил этиладиган нуфузли мусобақалар рўйхати шакллантирилди.

Жумладан, тадбирда жорий йилда ўтказиладиган VI Армия ўйинларининг мезбони аниқланди. Унга кўра, мусобақа 15-20 октябрь кунлари Индонезиянинг Тангеранг шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ассамблея давомида 2025 йилги кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Малайзия давлати мезбонлик қилиши эълон қилинди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА