Япониянинг “Takeda Pharmaceutical” фармацевтика фирмаси Швейцариянинг дори-дармон ишлаб чиқарувчи “AC Immune” компанияси билан Альцгеймер касаллигига қарши вакцина яратиш тўғрисида 2,2 миллиард долларлик шартнома имзолади.

Келишув шартига кўра, “AC Immune” дастлаб 100 миллион доллар, кейинчалик, ишланма барча босқичдан ўтгач, яна 2,1 миллиард доллар олади.

Таъкидланишича, “Takeda” Альцгеймер хасталиги ривожланишини тўхтатиб туриш учун илк бор яратилаётган фаол иммунотерапия лицензиясига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиради.