ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Ташриф дастурига мувофиқ, ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитаси 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли бу сиёсатчи 2022 йил октябрь ойида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига сайланган. 2023 йил 12 март куни эса у Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1-сессияси 5-ялпи мажлисида Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари этиб тасдиқланди.
“Синьхуа” хабарига кўра, Лю Гочжун 12-20 май кунларига белгиланган сафари давомида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлади.
ЎзА