Миллий курашимиз Италияда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Sport on Tour” халқаро кўргазмасидан жой олди.
Италия спорт вазирлиги, мамлакат миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари ташаббуси билан ўтадиган кўргазма 20 дан ортиқ спорт турларини қамраб олган.
Яккакураш спорт турларидан волейболгача, сузишдан бадиий гимнастикагача, футбол ва бошқа спорт турлар бўйича ўтадиган кўргазма Италия бўйлаб 6 та ҳудудда июнь ойи давомида ташкил этилади.
Халқаро спорт федерациялари, уюшмалар, соҳанинг етакчи вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказиладиган “Sport on Tour” тадбирларида Курашга бағишланган кўргазмалар дастурга биноан 15-16 июнь кунлари Римдаги «Palazetto dello» мажмуасида бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА