Россия ўз ядро кучлари машқини ўтказишга тайёргарлик кўраётгани боис, АҚШ ҳам бу борадаги позициясини ўзгартирмайди, деб баёнот берди Пентагон расмий вакили ўринбосари Сабрина Сингх.
– Биз ҳам ўз тайёргарлигимизни ўзгартиришга ҳеч қандай сабаб кўрмадик, – деди у. – Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштираётганига далил йўқ.
Душанба куни Бош қўмондонлик Президент Владимир Путин кўрсатмаси билан яқин орада ностратегик ядро қуролини ишлатишга тайёргарлик машқини ўтказишга киришиш тадбирларини бошлаган. Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлашича, ушбу машғулот ўтказилиши қарорини ғарб расмийларининг сўнгги пайтдаги таҳдидли баёнотлари ва НАТОнинг беқарорлаштирувчи кучлари ҳаракати билан боғлаш керак.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинага француз аскарларини жўнатиш эҳтимоли мавжудлигини айтди, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон эса Украина Қуролли кучлари Британия берган ракеталар билан Россия ҳудудига зарба бериши мумкин, деди. Бундан ташқари Польша Американинг ядро қуролини ўз ҳудудига жойлаштириши кераклиги юзасидан яна баёнот билан чиқди.
Сешанба куни Беларусда ҳам стратегик ядро қуролини элтувчи воситалар текширила бошланди. Президент Александр Лукашенко мазкур оммавий қирғин қуроли мудофаа учун мўлжалланганини билдирган.