ХХР раиси Си Цзиньпин Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Парижда бўлиб ўтган учрашувда Фаластин БМТга тўла ҳуқуқли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдириб, баёнот берди.
10 май куни БМТ Бош ассамблеясининг Фаластинни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибига қабул қилиш мавзусида фавқулодда махсус сессияси ўтказилиши кутиляпти. Фаластин ҳозир БМТда кузатувчи мақомига эга, Исроил эса 1948 йилдан буён ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси.
Аввалроқ Хавфсизлик Кенгаши журналистларга Жазоирнинг БМТ Бош Ассамблеясидан фавқулодда махсус сессия ўтказишни сўраши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилган эди. Йиғилишда мазкур масалани кўриб чиқиш тавсия қилинган резолюция қабул қилиш кўзда тутилган.
Резолюция лойиҳасига АҚШ вето қўйган. Буюк Британия ва Швейцария овоз беришда бетараф қолган. ХКнинг бошқа аъзолари мазкур ҳужжат қабул қилинишини маъқуллаган.
Жазоирнинг БМТдаги доимий вакили Умар Бинжама ўшанда мамлакати Фаластинни БМТ таркибига кириши билан боғлиқ масала юзасидан Кенгашга яна мурожаат қилишини маълум қилган. Агар тавсия қабул қилинса, ҳужжат кўриб чиқиш учун Бош Ассамблеяга тақдим этилади.
БМТ таркибига янги давлат қабул қилиниши учун Ассамблея аъзоларининг учдан икки қисми рози бўлиши керак.