Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган қитъа биринчилигининг бугунги дастури доирасида ёшлар тоифасидаги финал баҳслари бўлиб ўтади.
Унда терма жамоамизнинг 10 нафар боксчиси олтин медаль даъвосида рингга кўтарилади. Мазкур финал беллашувларида жанг қиладиган боксчиларимиз билан танишинг:
-54 кг: Собиржон Тастанов — Амантур Жумаев (Қирғизистон)
-57 кг: Нодирбек Аллаберганов — Эшиш Қаис (Иордания)
-67 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов — Тореҳан Сабирҳан (Қозоғистон)
-86 кг: Акмалжон Исроилов — Имангали Нурпеис (Қозоғистон)
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев — Арян (Ҳиндистон)
+92 кг: Шаҳзод Полвонов — Амир Эсмаеил (Эрон)
-48 кг: Жасмин Тоҳирова — Янг Йин-Чи (Хитой Тайпейи)
-57 кг: Феруза Шарипова — Аязжан Ермек (Қозоғистон)
-63 кг: Одинахон Исмоилова — Сачин Сатҳе (Ҳиндистон)
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова — Панар Сеитҳанқизи (Қозоғистон)
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг ушбу тоифасида Мироншоҳ Норқосимов, Абдуллоҳ Тоҳиров, Самандар Ҳабибуллаев, Жавоҳир Меҳриддинов, Ҳилолахон Машрабова, Зилолахон Юсупова ҳамда Узукжамол Юнусова бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА