Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) ўзининг апрель ойи якунларига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундан 8 нафар боксчимиз ўрин олди.
Жумладан, супер ярим ўрта вазн чемпиони Исроил Мадримов ўз ўрнини узоқ вақт сақлаб турадиган бўлди. Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда ҳамда Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазнда ўтган ойдаги каби биринчи поғонада қолди.
Рейтингга кўра, Отабек Холматов ярим енгил вазнда 3-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев эса супер ўрта вазнда 4-ўриндан жой олди. Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазн тоифасида, Ботир Аҳмедов супер енгил вазнда 9-ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА