Халқаро шахмат федерацияси жорий йил май ойи учун эълон қилган дунёнинг энг кучли шахматчилари ТОП-100 рейтингида мамлакатимизнинг 4 нафар гроссмейстери қайд этилди.

Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 2766 балл билан 5-ўриндан жой олган бўлса, Рустам Қосимжонов 48 ўринни, Жавоҳир Синдоров 50-ўринни банд этишди. Нодирбек Ёқуббоев эса кучли юзталикнинг 72-поғонасини эгаллади.

Айтиш лозим, ТОП-100 лик рўйхатни Норвегия вакили Магнус Карлсен (2830) бошқариб турган бўлса, ундан кейинги қаторларда АҚШ лик шахматчилар Фабиано Каруана(2805), Хикару Накамура(2795) ва россиялик  Ян Непомняший (277) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган апрель ойида эълон қилинган ФИДЕ рейтингида Абдусатторов 4-ўринни эгаллаганди.

Т. Рўзиев, ЎзА