Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисида кенгаш аъзолари, инвесторлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Муҳокамалар якунида Президентимиз уларнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ва конструктив мулоқотни кенгайтириш борасидаги қатъий интилиш ва ниятларини юксак қадрлашини, мамлакатимизда муваффақиятли бизнес юритиши, ўзини эркин ва ишончли ҳис этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Айтилган барча ташаббус ва тавсиялар тўлиқ инобатга олиниши қайд этилди.

Ҳукумат аъзолари, вазирлар, Президент Администрациясининг масъул ходимларига кенгаш аъзолари билан мулоқотларни изчил давом эттириш, киритилган ҳар бир таклиф, айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.

 

ЎзА