Бугун, 30 апрель куни пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» кўп тармоқли мажмуасида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё ва Океания кубоги ғолиби аниқланади.
Мазкур мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Ушбу учрашув маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда БААни 12:0 ҳисобида, Таиланд термаси эса Мўғулистонни 7:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Осиё ва Океания кубогининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўзаро рақобатлашган. «А» гуруҳидан ўрин олган ушбу ўйинда вакилларимиз 7:5 ҳисобида зафар қучган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА