Америка Қўшма Штатлари Сенати Украина, Исроил ва Тайванга узоқ вақтдан бери кечиктирилган ёрдам пакетини маъқуллади ва шу ҳафтада Киевга янги қурол-яроғ етказиб берилишига йўл очди. Демократлар томонидан назорат қилинадиган Сенат сешанба куни кечқурун лойиҳани тасдиқлаган, энди унга Президент Байден имзо чекса бўлди.
95 миллиард долларлик пакетдаги ёрдамнинг катта қисми қуроллар етишмаслиги сабаб чегарада рус қўшинларини тўхтатишга қийналаётган Украинага қаратилган.
Зеленский Украинанинг артиллерия ва ҳаво мудофааси адолатни тезроқ тиклаш учун муҳим воситалигини айтган. Шунингдек, у имзоланган лойиҳа ортидан АҚШни демократия маёғи ва дунё лидерлик ролини кучайтирганлигини қўшимча қилган.
Ушбу қонун лойиҳаси доирасида Украинага 61 миллиард доллар, Исроилга 26 миллиард доллар, шунингдек, Ғазо, Судан, ва Гаитига гуманитар ёрдамни ўз ичига олади. Тайванга ҳарбий ёрдам учун 8 миллиард доллардан кўпроқ маблағ назарда тутилган.
С.Поёнов, ЎзА