Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўқув-семинар доирасида ўтказилган панель сессияларида республика ва ҳудудлардаги ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги, бу борадаги  мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари, ташкилот имиджини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил қилишда раҳбар ва ахборот хизмати ҳамкорлиги мавзуларида тақдимотлар, кенг мунозарали суҳбатлар ташкил этилди.

Шунингдек, иштирокчилар вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасидаги дўстона муносабатни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Заковат Куиз” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда республикамизнинг ҳар бир ташкилотидан йиғилган матбуот котиблари жамоаларга бўлинган ҳолда ўз билимини синовдан ўтказди.

Тадбир сўнгида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Уч кунлик конференция дастурида Қорақалпоғистон Республикасининг қадимий манзилларига саёҳат ҳам ўрин олди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА