Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Чемпионатнинг ўсмирлар тоифасидаги сабля баҳсларида терма жамоамиз аъзолари биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Мазкур йўналишдаги ўғил болалар ўртасидаги сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида икки нафар ҳамюртимиз Сардор Абдукаримов ва Алпамис Уракбаев чемпионлик учун жанг қилди. Ўзбекча финалда Сардор 15:14 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионга айланди. Алпамис эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасида ярим финалгача етиб борган Наргиза Жаксибаева бронза медали билан тақдирланган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА