Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари таркибида бугунга қадар эркин курашчиларимиз 2 та кумуш, 1 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 16 апрель куни чемпионатнинг юнон-рум кураши баҳсларида  Илҳом Баҳромов (-60 кг), Шермуҳаммад Шарибжонов (-67 кг), Абдулло Алиев (-72 кг), Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) ва Абдуқодир Жалилов (-97 кг) каби полвонларимиз майдонга чиқишади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА