Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича беллашувлари ўтказилмоқда.
Унда Дониёрхон Накибов (-77 кг.) туркманистонлик Базаргелди Езимовни енгди ва бронза медали учун Жанубий Корея вакили Ёнг Хюн Ноҳ билан куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтказилган ушбу беллашувда Дониёрхон Накибоев ғолиб чиқди ҳамда шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.
Шунингдек, -87 кг. вазн тоифасида Раҳимжон Узоқов ҳам Сёнг Хван Лини (Корея Республикаси) енгиб бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА