Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим вилоятларида сел келиши оқибатида дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Kazinform” ахборот агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатда бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.

Департамент маълумотларига кўра, 15-16 апрель кунлари Қирғизистоннинг Чуй, Талас, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида беқарор об-ҳаво шароити ва кучли ёғингарчилик туфайли тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел оқими хавфи мавжуд.

Тоғ ёнбағирлари ва пасттекисликларни сув босиши, дарёларда сув сатҳининг ошиши кутилмоқда.

Тожикистон Гидрометеорология агентлиги Яхсув ва Қизилсув дарёларида сув сатҳи кўтарилиши ва сел келиши хавфидан аҳолини огоҳлантирмоқда.

Хатлон, тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг ғарбий туманларида, шунингдек, Суғд вилоятининг тоғ олди ҳудудларида сел оқимлари кузатилиши мумкин.

ЎзА