Халқаро теннис федерацияси томонидан Туниснинг Монастирь шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин бош соврин соҳибига айланди.
Тажрибали теннисчимиз мазкур мусобақанинг жуфтлик баҳсларида россиялик Евгений Карловский билан финалга қадар етиб келди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Буюк Британия вакиллари Жеймс Девис ҳамда Хуссей Жайлс тандеми билан жанг қилиши керак эди.
Аммо Жеймс ва Хуссей мазкур баҳсни ўтказишдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди. Шу тариқа Д.Истомин ва Е.Карловский бош совринни қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА