Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ижроия қўмитаси аъзолари, қитъавий кураш конфедерацияси раҳбарлари, Ўзбекистон кураш федерацияси вакиллари ва IKAнинг турли қўмиталари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Миллий спортимизнинг халқаро майдондаги ривожи, жорий йил мобайнида ўтказилиши белгиланган мусобақалар, бир нечта комплекс спорт ўйинларида курашнинг иштирокига доир йигирмадан зиёд масала муҳокама қилинди.
IKA матбуот хизмати хабарига кўра, муҳокамалар давомида Буюк Британиянинг Бирменгем шаҳрида ўтказилган «SportAccord 2024»га бағишланган глобал спорт тадбирларида миллий спортимиз кураш тақдимоти ўзига хос воқеа бўлгани таъкидланиб, Халқаро олимпия қўмитаси аъзолари, бир қатор ёзги олимпия спорт турлари федерациялари мутасаддилари ва дунёнинг етакчи спорт мутахассислари билан музокаралар олиб борилгани, келишувларга эришилгани айтиб ўтилди.
Т. Рўзиев, ЎзА