Хитой Исроилни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюцияларини бажаришга ва Ғазо секторида ҳужумларни бас қилишга чақиради, деб баёнот берди мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дай Бин Бош ассамблея мажлисида сўзга чиқиб.
– БМТ резолюциялари ижро этилишига барча масъул ва у тўлиқ бажарилиши керак, -деди Дай Бин. -Бу баҳсталаб масала эмас. Биз Исроилни БМТ аъзоси сифатида ўз мажбуриятларига жиддий амал қилишга ҳамда БМТ резолюцияларини бажаришга чақирамиз. Исроил Ғазога қилаётган ҳужумларини дарҳол тўхтатиши керак.
Унинг таъкидлашича, Ғазо қамали ва анклавга гуманитар ёрдам етказилишига атай қўйилган тўсиқлар бекор қилиниши ва барча чегара ўтиш манзиллари тўлиқ очилиши лозим.