Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида бўлиши қайд этилди.
Хусусан, бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.
Давлатимиз раҳбари бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги “барак” уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.
Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.
ЎзА