Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари электр жиҳозлари чиқаришни йўлга қўйган “Моно электрик” корхонасининг касаначилик асосида 250 нафар кўзи ожизларни иш билан таъминлаш режасини намунали тажриба сифатида қайд этди. 

– Бу – улар учун ҳам доимий даромад манбаи, ҳам жамиятда ўз ўрнини топишга имкон, – деди Президент.

Мутасаддиларга бу борада Жиззах тажрибасини йўлга қўйиш, шу каби касаначилик лойиҳаларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

ЎзА