Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, Жиззах вилоятида иқтисодиётни янги босқичга кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш учун мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаяпти. Вилоят ва туманлар раҳбариятининг бу борадаги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги уч йилда Жиззахда йиллик айланмаси 1, 10 ва 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар кўпайгани билан ўрта корхоналар сонининг ўсиш суръати кутилганидек бўлмаяпти. 

Вилоят экин ерида етиштирилаётган маҳсулот бошқа вилоятларга нисбатан икки баробар кам.

Ҳудуд саноатининг 80 фоизи 3 та тармоқ – автомобилсозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари ҳиссасига тўғри келади. Фармацевтика, чарм-саноат, металлургия, мебелчилик, электротехника каби тармоқларнинг улуши жуда кам.

ЎзА