Туркиянинг иқтисодий ва маданий пойтахти Истанбул “Европа ўйинлари-2027” мусобақаларини ўзида қабул қилади, деб эълон қилди шаҳар мэри Икром Имомўғли. Европа ўйинлари нуфузли халқаро спорт мусобақаси ҳисобланади. Европа Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ушбу мусобақалар ҳар тўрт йилда ўтказилади. Унда Европа қитъасининг барча мамлакатларидан спортчилар иштирок этади.

*** 

Грузия парламенти биноси қаршисида аноагентлар ҳақида қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда. Бугун Парламент бюросида Грузия жамоатчилиги орасида фаол муҳокама қилинаётган ушбу қонун лойиҳаси овозга қўйилмоқда, деб хабар тарқатди “Tbilisi life” нашри.

*** 

Эрон агар АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни таъминлай олса, Исроилга зарба беришдан тийилиши мумкин. “The Jerusalem Post” шу ҳақда ёзди. Араб дипломатия манбаларида келтирилишича, «агар Америка вазиятни ушлаб туролса,  бу Байден маъмурияти учун катта муваффақият ҳисобланади».

*** 

​​Қозоғистонда қарийб 60 та аҳоли пунктлари сув тошқинлари туфайли ташқи дунёдан узилиб қолди, деди мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили  Оразалин. Сув тошқинлари бошлангандан буён 75 минг киши қутқарилган ва хавфсиз жойга кўчирилган, уларнинг 18 минг нафари болалар.

*** 

«Crocus city Hall»даги воқеалардан кейин ҳозиргача Россияда мигрантларга қарши очилган ишлар 70 фоизга кўпайди. Улар мигрантлар қонунчилигини бузганликда айбланмоқда, деб баёнот берди “Human Rights Watch” (HRW) Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти.

*** 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг Украина Россия-Украина низосида иштирок этиш учун Тожикистондаги элчихонаси орқали ёлланма аскарларни тайёрлаётгани ҳақидаги баёнотини рад этди.

*** 

Мозамбик шимолида сувдаги қайиқнинг ағдарилиши оқибатида 90 дан ортиқ одам, жумладан, бир неча болалар чўкиб кетди.

*** 

Украина бўйича саммит Швейцариянинг Люцерн шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар тарқатди “Блумберг” агентлиги. Швейцария ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, саммит ўтказиладиган кун ва жойи ҳали аниқ эмас. Манбада келтиришича,  Швейцария ҳукумати бу ҳақда 10 апрелда расман баёнот бериши мумкин.

*** 

Польша президенти Анжей Дуда “Dziennik Gazety Prawnej” нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, ҳозир Россиянинг мамлакатга ҳужум қилиш таҳдиди кўринмаяпти.
Дуданинг айтишича, Варшава “Россия ҳужумига” қарши туришга тайёр, лекин бунинг учун мудофаани мустаҳкамлаш керак.

*** 

Россия ва Хитойнинг  Халқаро илмий ой станцияси лойиҳасига Туркия   ва бошқа бир қанча мамлакат қўшилмоқчи, дея маълум қилди Россия Фанлар академияси коинот тадқиқотлари институти директори Анатолий Петрукович. Лойиҳадан мақсад – кўп йўналишли ҳамда мақсадли илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, хусусан, Ойни тадқиқ қилишдан иборат.

С.Раҳимов,

ЎзА