Яқинда Тожикистон Миллий университети ректори, профессор Эмомали Насриддинзода Франция Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Эльза Пинёль билан икки мамлакат олийгоҳлари ўртасида талабалар алмашинуви масалаларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда “Ховар” ахборот агентлиги.
Учрашувда томонлар таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатлардан мамнун эканлигини таъкидлашди.
Ўзаро мулоқот мобайнида шоир-ёзувчилар асарларини ўрганиш, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинуви ва халқаро форумлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Якунда вакиллар стипендия асосида талабалар алмашинувини йўлга қўйишга келишиб, дўстлик рамзи сифатида эсдалик совғаларини топширишди.