Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди.

Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.

“Хива гиламлари” комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.

Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.