Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасидан 21 нафар ишчи- ходимга жами 83,6 миллион сўм ойлик иш ҳақини ундириш белгиланган эди.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.
Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 21 нафар ишчи-ходимнинг 83,6 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири