Ўтаётган ҳафта дунё бўйлаб турли хил қизиқарли ҳодисаларга бой бўлди, ўзига хос воқеалар ривожи билан ёдда қолди.

Одатдагидек, “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали энг муҳим воқеалар қисқача тафсилотини суратлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жанубий Африканинг Дурбан ҳудудида маҳаллий аҳоли вакили океанга юзланиб, диний маросим ўтказмоқда.

Дрондан олинган сурат: мигрантлар совуқ ҳаводан азият чекаётгани, Техаснинг Эл-Пасо шаҳридаги Рио-Гранде қирғоғи бўйлаб сим ўрнатилган панжарани бузиб ўтиб, иммиграция хизмати ходимларига таслим бўлиш учун чегара деворига тизилишаётганини кўриш мумкин.

Ультра-православ яҳудийлари мажбурий ҳарбий хизматдан озод бўлиш учун Кирят-Онодаги Исроил чақирув идорасида навбатда туришибди.

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Рамазон ойининг 21-куни мактаб-интернат ўқувчилари ислом дини муқаддас китоби – “Қуръони Карим”ни ўқишмоқда.

Исроил аскарлари Ғазо бидан чегара бўйлаб ҳарбий жипда кетмоқда.

Халқаро “Қизил Хоч” жамияти вакили ёш мигрантга Аргуинегуин портида Испания қирғоқ қўриқлаш кемасидан тушишга ёрдам бермоқда.

Ўнг фаолларга қарши фашистик ҳужумда иштирок этганликда айбланаётган италиялик ўқитувчи Илариа Салис Венгриянинг Будапешт судида ўтирибди.

АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳридаги “Фрэнсис Скотт Кей” кўпригига бориб урилаётган “Дали” юк кемаси.

Владимир Путин Тверь вилояти Торжок шаҳридаги Мудофаа вазирлиги парвоз экипажини жанговар қайта тайёрлаш марказига ташриф буюрди.

Ғазо жанубидаги Рафоҳ шаҳрида ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган фаластинликнинг жасадини олиб кетишмоқда.

АҚШ президентлигига мустақил номзод кичик Роберт Кеннеди Калифорния штати Оклэнд шаҳрида мамлакат вице-президентлигига Николь Шэнахан номзодини тавсия қилмоқда.

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида полиция ходимлари қўшма ҳарбий амалиётдан сўнг ҳибсга олинган жиноятчиларни оммавий ахборот воситаларига кўрсатмоқда.

Аёл Италиянинг Милан шаҳрида ташкил этилган рассом Нари Уордснинг “Ground Break” кўргазмаси очилиш маросимида қатнашмоқда.

Буюк Британия фермерлари озиқ-овқат импорти билан боғлиқ ислоҳотга қарши норозилик билдириш учун Лондон маркази бўйлаб трактор ҳайдамоқда.

Москва яқинидаги концерт майдонида содир этилган ҳалокатли ҳужумдан сўнг ёниб кетган “Crocus City Hall” биноси олдидаги йўл четига марҳумлар хотираси учун гуллар қўйилди.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Холи байрамида юзига рангли кукун суртилган қизнинг аҳволи.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатидаги Дуке-де-Кахиас шаҳрида кучли ёмғирдан сўнг сув босган уйида шиппагини олаётган болакай.

Бассиру Диомая Фей тарафдори Сенегалда бўлиб ўтган президентлик сайловининг дастлабки натижасига кўра, Фей етакчилик қилаётганидан қувончи ичига сиғмаяпти.

Швейцариянинг Ле Сепей шаҳрида наргис гули қорда гуллади.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА