ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Тахиатош туман бўлими томонидан тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар беришда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг самарасида ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тобора ривожланмоқда.
Туман марказида яқинда фаолият бошлаган “EKO SHIFO MAHSULOTI” масъулияти чекланган жамиятида қизилмия ўсимлиги чиқиндисидан ёқилғи сифатида қўлланиладиган брикет маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Илёс Фозилов раҳбарлигидаги ушбу корхонада жами 250 миллион сўмлик замонавий ускуналар ўрнатилган. Ҳозирда бу ерда 4 нафар киши иш билан таъминланди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган брикет маҳсулоти арзонлиги ва юқори сифати билан харидорлар эътиборини тортмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА