Хитой ва АҚШ бир-бирига ёрдам бериб, турли соҳаларда ривожланиши керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин Пекинда америкалик ишбилармон доира вакиллари билан кечган учрашувда.
– Ҳозирги шароитда Хитой ва АҚШ учун бирдек манфаатли нуқталар камаймаган, аксинча кўпайган, – деди Си Цзиньпин. – Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги каби анънавий соҳалардан ташқари иқлим ўзгариши ёки сунъий интеллект каби замонавий йўналишларда икки давлат бир-бирига халақит қилмай, уйғун ривожланиши зарур.
Унинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, чуқурлашиб кетган халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш Хитой ва АҚШ ўртасида ўзаро мувофиқлик ва ҳамкорликни талаб қилади.