Озарбайжондда ўтаётган “Great Silk Way-2024” халқаро турнирида бугун ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Финал жангларида 11 нафар боксчимиз 8 та вазнда рингга кўтарилади. Аҳамиятлиси, учта жангда  вакилларимиз олтин медаль учун ўзаро рақобатлашади. Бу дегани турнирнинг 3 олтин ва кумуш медали нақд деганидир.

Ҳал қилувчи босқичда баҳс олиб борадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-51 кг: Асилбек Жалилов – Маҳди Парвизи (Эрон) 15:10

-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев – Тимур Кабдешов (Қозоғистон) 15:20

-57 кг: Ҳудойназар Файзов – Шамил Аскеров (Озарбайжон) 15:30

-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов – Тайфур Алиев (Озарбайжон) 15:50

-71 кг: Бекзод Ҳамидов – Дарҳан Дуисебай (Қозоғистон) 16:10

-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Жавоҳир Умматалиев 16:20

-80 кг: Раҳматилла Бойматов – Фазлиддин Эркинбоев 16:30

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Баҳодир Жалолов 17:00

Маълумот учун, финал жанглари Тошкент вақти билан 15:00 дан бошлаб старт олади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА