Озарбайжондда ўтаётган “Great Silk Way-2024” халқаро турнирида бугун ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Финал жангларида 11 нафар боксчимиз 8 та вазнда рингга кўтарилади. Аҳамиятлиси, учта жангда вакилларимиз олтин медаль учун ўзаро рақобатлашади. Бу дегани турнирнинг 3 олтин ва кумуш медали нақд деганидир.
Ҳал қилувчи босқичда баҳс олиб борадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-51 кг: Асилбек Жалилов – Маҳди Парвизи (Эрон) 15:10
-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев – Тимур Кабдешов (Қозоғистон) 15:20
-57 кг: Ҳудойназар Файзов – Шамил Аскеров (Озарбайжон) 15:30
-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов – Тайфур Алиев (Озарбайжон) 15:50
-71 кг: Бекзод Ҳамидов – Дарҳан Дуисебай (Қозоғистон) 16:10
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Жавоҳир Умматалиев 16:20
-80 кг: Раҳматилла Бойматов – Фазлиддин Эркинбоев 16:30
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Баҳодир Жалолов 17:00
Маълумот учун, финал жанглари Тошкент вақти билан 15:00 дан бошлаб старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА