Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Лубомир Фребортни қабул қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Навоий вилояти ҳамда Чехия Республикаси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишнинг истиқболли имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда кимё, тоғ-кон ва қурилиш материаллари саноати йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзаро ташқи савдо айланмасини кенгайтириш, Чехиядан туристлар оқимини кўпайтириш, вилоятдаги олий таълим муассасалари ва Чехиянинг нуфузли университетлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш каби таклифлар ўртага ташланди.

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири