Тадбиркор Aраз Aгаларов РБК каналига берган интервьюсида Москва яқинида жума куни кечқурун юз берган отишма Россияда сўнгги 20 йил ичида содир бўлган энг даҳшатли фожиа эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, террорчилар залга эшикдан эмас, қўшни бино – кўргазма маркази ойнаси орқали кирган.

– Пулемётлар тайёр ҳолатда экан, – қўшимча қилган бизнесмен. – Улар кўзга кўринган ҳаммага ўқ ота бошлаган. Соқчилар ҳам нишонга олинган. Бир қўриқчи ҳалок бўлди, иккинчиси яраланди. Биз уларни қўриқчи эмас, назоратчи деймиз.

Агаларов ҳодисани умуминсоний қадрият нуқтаи назаридан тушунтириб бўлмайдиган ҳолат, деб атади.

Ҳозир у ўғли Эмин ва филиал директори Роман Грачев билан бирга фожиа жойида.