Сўнгги йилларда Украина илмий инфратузилмаси жиддий зарар кўрган. Яқинда UNЕSСО айни йўналишда олиб борилган тадқиқот натижасини ҳисобот тарзида эълон қилди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2022 йил февраль ойидан буён 1 443 муассаса ва лаборатория, шунингдек 750 илмий асбоб-ускуна шикастланган ёки йўқ қилинган. Бундан ташқари мамлакат илмий ҳамжамиятини молиялаштириш сезиларли даражада қисқарди.

В ЮНЕСКО показали отчет об убытках научной инфраструктуры Украины - События в мире - Курс Украины

– Вазият тобора кескинлашмоқда, Украинадаги илмий тадқиқот жараёнини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш керак, – дейди ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле. – Олим, муҳандис ва бошқа мутахассислар мамлакатни тиклашда муҳим рол ўйнайди, бу соҳа бутун дунё учун инновациянинг қимматли манбаи эканини айтмаса ҳам бўлади.

Россия амалиётидан олдин Украина компьютер фани, ядро физикаси ва астрономияга қўшган ҳиссаси билан халқаро миқёсда юқори нуфузга эга эди. 2015-2019 йиллар давлат илмий нашрлари сони 45 фоиз ошган. Ўшанда биргина сунъий интеллект ва робот техникаси бўйича мамлакатда 6214 нашр чоп этилган.

Тадқиқотда аниқланишича, сўнгги икки йил ичида 177 илмий муассасага тегишли шикастланган ёки вайрон бўлган объектларни тиклаш 1,21 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб қиларкан.

Новая программа поддержит более 150 тысяч школьников в Украине | Новости ООН

Масалан, Харьков вилояти илмий инфратузилмаси, жумладан Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университет ва Бекетов номидаги Миллий шаҳар хўжалиги университети жиддий зарар кўрган. Бинолар билан бирга зарур жиҳоз ҳам шикастланган.Кенг кўламли тадқиқотда ишлатиладиган 643 ускунани таъмирлаш иложи йўқ. Умуман, асбобларни қайта тиклаш қиймати 45,9 миллион долларга баҳоланмоқда.

Уруш Украина олимлари ҳаёти ва фаолиятига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатди. Илм аҳли бутун мамлакат бўйлаб ёки чет элларга тарқалиб кетди. Иш шароити ёмонлашди.

Икки йил олдин фан тизимида 88 629 тадқиқотчи ишлаган. Шундан бери 524 институт ва университет мутахассис, профессорларининг 12 фоизи бошқа мамлакатларга кўчиб кетишга мажбур бўлган.

柬埔寨金边第一试管-启福宝

Муҳожирликда юрган  украиналик олимларнинг салмоқли қисми Германия ва Польшадан бошпана топган. Натижада Украина давлат тадқиқот секторида ишлайдиган олимлар сони 4 958 киши (5,3 фоиз)га камайди. Ракета ҳужумлари илмий фаолиятни издан чиқармоқда. Қолаверса, изланиш олиб бориш учун маблағ етишмаяпти, яъни фанни молиялаштириш сезиларли даражада камайган.

UNЕSСО Статистика институти маълумотига кўра, ишланмаларга сарфланган маблағ 2021-2022 йилларда 38,5 фоиз, жумладан 450 илмий институтни бирлаштирган Украина Миллий фанлар академияси бюджети 48 фоиз қисқарди. Соҳада ўртача маош 39 фоиз камайиши кўплаб мутахассисларни ярим кунлик ишга ўтишга мажбур қилди.

Муаммо кескинлашиши муносабати билан 11 март куни Париждаги UNЕSСО қароргоҳида махсус йиғилиш ўтказилиб, Украина ва бошқа мамлакатлар олимлари тадқиқот натижаси муҳокама қилинди. Якунда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги қадамлар кўриб чиқилган. Бу алоҳида мавзу…

С.Раҳимов, ЎзА