Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги қарорига асосан, қарздор Амударё туманида жойлашган “AMUDARYOTEX” масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи “Амударё элита уруғчилик” масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 491 миллион 310 минг 352 сўм ундириш белгиланган.
Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган. Жумладан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “AMUDARYOTEX” масъулияти чекланган жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкасса қўйилган ҳамда қарздорга тегишли автотранспорт воситаси ва 5 та кўчмас мулкига банд солинган.
Шунинг натижасида қарздордан ундирилиши лозим бўлган 491 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик жорий йилнинг 21 февраль куни тўлиқ ундирилиб, пул маблағлари ундирувчи “Амударё элита уруғчилик” масъулияти чекланган жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири