“РИА Новости” ёзишича, Президент Эммануэль Макрон “France-2” телеканалига интервью бериб, Франция Россия томонидан эҳтимолий уруш таҳдидига жавоб беришга тайёрлиги, “Россия ғалаба қилмаслигига кафолат берадиган қарор қабул қилиниши”ни таъкидлади.

– Биз қаршилик кўрсатадиган вақт келди, – деди у. – РФ уруш таҳдидини давом эттирса, агар вазият ёмонлашса, биз тайёр туришимиз керак. Россия ҳеч қачон ғалабага эриша олмаслигини кафолатлайдиган қарор қабул қилишга тайёр турамиз… Мақсадимизга эришиш учун ҳамма ишни қиламиз. Франция Россия ва рус халқи билан уруш олиб бораётгани йўқ, лекин Украинани қўллаб-қувватлайди. Украина суверенитетини тиклаб, халқаро тан олинган чегараларига қайта олмаса, узоқ муддатли тинчлик ўрнатилмайди. Украиналиклар сулҳ шартини аниқлаб олиши керак, тинчликка Украина таслим бўлиши орқали эришилмайди.

Франция ядровий қудратга эга мамлакат сифатида уруш ва беқарорликда иштирок этмаслик кераклигини айтган.

– Бизнинг ядро қуролимиз биринчи навбатда французлар хавфсизлигини таъминлайди, – деган Макрон.