Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаевнинг Тўрткўл туманида янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитни яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз вазифасига беэътибор қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ учраётган муаммолар бўйича яқиндан мулоқот қилинди. Хар қандай инвестицион, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар ҳар доим қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Тадбир давомида бугунги кунда тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири