Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакатнинг кеча Москва билан алоқа бўйича янги махсус вакили этиб тайинланган Георгий Каджай Россияга нисбатан прагматик сиёсатни давом эттиришини маълум қилди.
– Вазифа ўзгаришсиз қолади, – деди ҳукумат раҳбари журналистларга берган интервьюсида. – Россия билан муносабат тартиби маълум. Бу жараёнда, албатта, мамлакатимизда тинчликни сақлашга қаратилган прагматик сиёсатни давом эттирмоқчимиз.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, Грузия ўз олдига иқтисодий соҳа билан боғлиқ аниқ вазифалар қўйган.
Каджай ҳозиргача Швейцариянинг Россиядаги элчихонасида Грузия манфаати бўлимига раҳбарлик қилган.