Қирғизистонда қизамиқ билан касалланиш ҳолати кўпайиши муносабати билан қўшимча эмлаш кампаниясининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар берди “Kazinform” агентлиги.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иммунопрофилактика маркази маълумотига кўра, вазият ҳалиям кескин. Ҳозиргача қизамиққа учраганлар 4855 нафарга етди. Вирус фаол айланиши Бишкек, Чуй ва Жалолобод вилоятларида кузатилмоқда.
Қизамиқ ва қизилчага қарши мунтазам эмлашдан бош тортиш ҳолати жуда кўплиги ушбу хасталик кўпайишининг асосий сабаби сифатида кўрсатилган. Беморларнинг 85 фоизи 10 ёшгача бўлган болалар.
Марказда тиббиёт ходимлари салоҳиятини, аҳоли огоҳлигини ошириш мақсадида шифокорлар учун ўқув машғулоти ташкил этилган.